ЯГОНА ВАТАН, ХАЛҚ БЎЛИБ! (Ушбу шеър Ўзбекистон Республикаси давлат… — Yo'lchi Ro'ziyev | Shoir — TG.ME

🇺🇿 ЯГОНА ВАТАН, ХАЛҚ БЎЛИБ!
(Ушбу шеър Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланади!!!!)

Ҳар манзилу-гўшада ўзгаришу, янгилик,
Биз дунёни ўзимизга ҳайратла қаратамиз.
Бунда меҳнат ётибди ўттиз беш йиллик,
Ягона ватан бўлиб, янги ҳаёт яратамиз!
Янги келажак яратиб дунёни қаратамиз!

 
Биз куну-тун ҳаракатдан тўхтамаяпмиз,
Чарчадинг бўлди деса, биз кўнмаяпмиз.
Кимдир қилиб беришин биз кутмаяпмиз,
Ягона ватан бўлиб, янги ҳаёт яратамиз!
Янги келажак яратиб дунёни қаратамиз!

Янгиликка интиқ бугун ҳар бир юртдош,
Аждодларнинг изидан, авлодлар издош.
Бизни қўллаб-қувватлар олийжаноб бош,
Ягона ватан бўлиб, янги ҳаёт яратамиз!
Янги келажак яратиб дунёни қаратамиз!

Буюклигимизни тан олмоқда бугун дунё,
Кўрмоққа ғарбу-шарқин келмоқда дунё.
Барча соҳа бугун порлаб сочмоқда зиё,
Ягона ватан бўлиб, янги ҳаёт яратамиз!
Янги келажак яратиб дунёни қаратамиз!

Қурилди ислом оламида тенгсиз марказ,
Генниснинг китобидан келади бир сас.
Янги Тошкент бўлар мамлакат марказ,
Ягона ватан бўлиб, янги ҳаёт яратамиз!
Янги келажак яратиб дунёни қаратамиз!

Темур бобом жасорати бизга йўлдош,
Йўлчи шеъри ватан учун қаламу-қош.
Келажак қурамиз бир ёқа чиқариб бош,
Ягона ватан бўлиб, янги ҳаёт яратамиз!
Янги келажак яратиб дунёни қаратамиз!

🔣 Барча юртдошларимизни Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами билан муборакбод этамиз! Чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан Йўлчи Рўзиев!

✍️  Йўлчи Рўзиев
♻️ Ijtimoiy tarmoqlarimiz:
🌐
Telegram|🔸Instagram|🔸Facebook|🔸Youtube
🔛 Do'stlaringizga ham ulashing.
❤2❤‍🔥2👏2
August 28, 2026 370 10