Дунё синовга тўлалигини барча билмоқ керак,
Ҳар лаҳза ғаниматдир, ўтказманг қилиб эрмак.
Эзгуликлар улашиб муҳтожга берайлик кўмак,
Савобли ишни ҳар ким ҳар куни қилмоқ керак!
Йиғлаётган ҳар қалбнинг артиб кўз ёшларини,
Ғамга ботган инсоннинг кўтариб бошларини,
Дили хушнуд айлаб қариндош-қондошларини,
Савобли ишни ҳар ким ҳар куни қилмоқ керак!
Камбағалнинг ҳолидан хабардор бўлиб ҳар он,
Кўнгилга йўл топганга ёзилар минг савоб ишон.
Меҳрибонлик кўрсатиб, бўлмасман сира ёмон,
Савобли ишни ҳар ким ҳар куни қилмоқ керак!
Йўлда қолган кимсага қилолсангиз яхшиликни,
Яширманг ҳеч қачон сиз дилдаги бахшиликни.
Нурга тўлдириб ҳар зум тош ўйиб нақшиликни,
Савобли ишни ҳар ким ҳар куни қилмоқ керак!
Ота-она дуосин олганга очилар жаннат эшиги,
Нурли йўллар изласанг синмайди умр бешиги.
Инсонийлик бурчидир меҳрнинг йўқ қийшиғи,
Савобли ишни ҳар ким ҳар куни қилмоқ керак!
Инсон умри оқар дарё, тўхтамасдан этар давом,
Яхшилик қилгандан қолар абадий ёрқин калом.
Йўлчи тилаги шу, уни эслар эрта келажак авом,
Савобли ишни ҳар ким ҳар куни қилмоқ керак!
✍️ Йўлчи Рўзиев
♻️ Ijtimoiy tarmoqlarimiz:
🌐Telegram|🔸Instagram|🔸Facebook|🔸Youtube
🔛 Do'stlaringizga ham ulashing.



