ИШИНГ ТУШМАСИН! Бошинг узра, қора-қарға асло учмасин, Эҳтиёт бўл… — Yo'lchi Ro'ziyev | Shoir — TG.ME

🧿 ИШИНГ ТУШМАСИН!

Бошинг узра, қора-қарға асло учмасин,
Эҳтиёт бўл, тоғлардан тошлар кучмасин.
Оқибатни гапириб ёлғон қасам ичмасин,
Номарду пасткашларга ишинг тушмасин!
 
Бош эгиб бировга зориқишдан асрасин,
Номард қўли қараб қолиишдан асрасин.
Номусингни пулга сотишдан Ўзи асрасин,
Номарду пасткашларга ишинг тушмасин!
 
Душман ҳам мард бўлсин, ўтлар ёқмасин,
Ортингда пичоқ санчиб, кўзинг ёш оқмасин.
Ногоҳ йўлинг пойлаб, бошинг чопмасин,
Номарду пасткашларга ишинг тушмасин!
 
Ўзи қадам босмайин, сенга қилармиш дўқ,
Бешикдан то қабргача сенга отармиш ўқ.
Дунёга шундайларга сира, асло инсоф йўқ,
Номарду пасткашларга ишинг тушмасин!
 
Яхшиликни унутиб, тош отишар ҳар он,
Насиҳат кор қилмайди, юраги тўла гумон.
Бундайин кимсадан ўзингни торт, ҳар ён,
Номарду пасткашларга ишинг тушмасин!
 
Йўлчи, мардлар суҳбати дардинг малҳам,
Номарднинг қилиғи дилинг тўлдирар ғам.
Бундайларга Аллоҳ ўзи кифоя қилсин дам,
Номарду пасткашларга ишинг тушмасин!
 
 
❗️Йўлчи Рўзиев     27.08.2026 йил


✍️  Йўлчи Рўзиев
♻️ Ijtimoiy tarmoqlarimiz:
🌐
Telegram|🔸Instagram|🔸Facebook|🔸Youtube
🔛 Do'stlaringizga ham ulashing.
❤3💯2👀1
August 27, 2026 135 2