Айнан ўша кун янги йил байрами арафаси эди.
-- Мухбир ука рахмат сизга....катта раҳмат Нодиржон учун раҳмат Аллоҳ рози бўлсин сиздан. - деди директор опа сўз топишга қийналиб.
-- Опа.... мен бу ишларни болакайни яхши кўрганимдан қилаяпман.- деб гапимни тугатмасимдан эшик очилиб югурганча болакай келиб бўйнимга осилиб қучоқлаб олди.
-- Мухбир амаки салом....мен сизни хона деразасидан кўргандим..... сизни жудаям кутгандим.- деди шивирлабгина паст овозда.
-- Салом.... Нодиржон қарагин мен сенга кўп нарса олиб келдим. Пакетни очиб ҳоҳлаганингни олавер.
-- Менга ҳеч нарсани кераги йўқ! Асосийси сизни келганингиз.... бугун ҳам айлангани сайрга чиқамизми?- бошини эгиб деди болакай
-- Албатта борамиз....бор иссиқ кийимларингни кийиб олгин.-дедим унга.
Кунлар энди мана шундай изма из ўтаверди... изидан хафталар, ойлар ўтди. Бахтли эдик иккаламиз ҳам....нима десам бўлади... буни тасвирлашга тилим ожиз. Рости оилам билан кўп яшамадим.... фарзандимиз бўлмаслигини билгач мени ёлғиз қолдириб ўзи турмушга чиқиб кетди. Тўғри уни ҳам бахтли бўлишига ҳаққи бор. Мени эса ҳаётга бўлган қизиқишим аллақачон йўқолганди. Шу болакай мени ҳаётга қизиқишга ўргатди. Ишонасизми.... болакайга шунақа ўрганиб қолдимкии....у фаришта эди мени ҳаётга қайтарган.
Мана баҳорга ҳам етиб келди.... ҳаво илиқ, қуёш эрталабдан ўзининг заррин нурларини коинотга сочиб турарди. Бу фаслда қушчаларни сайрашини эшитишни ўзи бир мароқли....
Бугун ҳам болакайни олдига борадиган куним. Ҳа деганда ишим ҳам битавермагач бироз асабийлашдим. Соатимга қарадим.... ярим соатга кечикяпман. Мени болакай кўпроқ хавотирга соларди.....уни ўзини ғамгин ҳолатга тушишини ҳечам ҳоҳламасдим. Бугун иккаламиз қоғоздан кемача ясашимиз керак эди. Шифохонага яқинроқ жойда кўл бор... худди ўша кўлда ясаган кемачаларимизни суздирмоқчи эдик.
Автобусдан тушибоқ, шошиб ичкарига отландим. Тезроқ мени интизорлик билан кутаётган болакайни хурсанд кулгусини кўрмоқчи эдим. Унинг ўрнига афсусс... директор опанинг ғамгин ҳолатда кўрдим.
-- Ассалому алейкум....опа яхшимисизз... Нодиржон қани ?- сўрадим шошиб.
-- Мухбир ука яхшимисиз....сизга қўнғироқ қилдим гўшакни кўтармадингиз. Болагинам кутилмаганда мазаси бўлмай қолди. У ўляптиии......- дея қўллари билан юзини яширди.
-- Опа мен хизмат сафарига кутилмаганда кетиб қолгандим...у томонларда алоқа ўзига яраша эди. Қани у? .....- дея оғир ютуниб сўрадим....худди томоғимга нимадир тиқилгандек бўлди айни дамда.
-- У махсус хонада ётибди....сиз ҳақингизда сўради.- деди хавотирли овозда.
Хона эшигига яқинлашиб ойна ортидан болакайни кўрдим. У кўзларини юмган ҳолда ётарди. Қўлчасида осма уланган...бу ҳолатни кўриб жудаям ачиндим. Болакайга раҳмим келди. Чуқур нафас олиб, бироз ўзимга келиб куч топдим ва ичкарига кирдим. Эшикни очиб ёпилган товушидан болакай кўзчаларини очди... худди ҳаммаси яхшидек болакай ётган жойида жилмайиб :
-- Мана мухбир амаки сиз келдингиз мен билан кемачаларни суздириш учун....мен эса бу ерда ётибман.- деди болакай.
-- Ҳечқиси йўқ....сен бироз ётиб дамингни оволгин, кучингни жамлаб ол....кейин кўлга бемалол бораверамиз. - дедим кўз ёшимни исимга ютиб.
-- У кемачалар қанақа бўлади?- оғриқдан зўрға овозини пастлатиб сўради болакай.
16
7
2