ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: post #83839 — TG.ME

📝ДОИМ ЁДИМДАСАН.....
(1- қисм)
(воқийлик асосида ёзилди)


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстларим...
Соғ саломатмисизлар....
Мусофир ҳикоямни кечагина охирги қисмни бир нечта груҳларга қўйдим. Мени ҳикояларимни ҳалиям севиб ўқийдиган мухлислар кўп экан. Коментларда ёзган илиқ фикрлари ва тилаклари мени янаям яхшироқ ижод қилиб янги , қизиқарли ҳикоялар ёзишимга мотивация бўлди. Ҳикояларимни ўқиётган инсонларга катта раҳмат дейман....
Янгиси....бизни груҳимизда ҳикояларимни доим биринчи сизлар ўқийсизлар....марҳамат

Кеч куз фасли эди ўшанда. Ташқарида шаррос ёмғир қуяр..... бугун учинчи кун ҳечам тинай демасди бу ёмғир....худди осмон тешилиб кетгандек эди гуё.
-- Хизмат сафари билан кўп жойларда, ҳар хил шаҳарларда бўлганман. Ҳар хил характердаги инсонларни учратганман, суҳбат қурганман. - дея сўз бошлади суҳбатдошим.
Суҳбатдошим узоқроқ қариндошимиз ҳам ҳисобланади... жўрналистикани тамомлаб мана кўп йиллардан бери редакцияда маҳаллий газетада мухбир бўлиб ишлаб келади. Келинг ҳикоямни унинг номидан қандай бўлган бўлса шу ҳолатида сизга ҳавола қилай.
Ўша куни эрталабдан ёмғир бўлгани сабаб уйдан чиққунимча соябонни ҳам ўзим билан оволдим. Мен меҳрибонлик уйи ҳақида, унда яшаётган меҳрга зор болалар ҳақида, уларни яшаш тарзи, уларга янаям қулай бўлиши учун нималар кераклиги ҳақида мақола ёзмоқчи эдим. Шу сабаб шаҳарчамизда жойлашган меҳрибонлик уйига ёмғирли ҳавода бўлса ҳам жўнадим. Эшикдан кираверишда соябонимни йиғиштириб , сувларини силкилаб , ўзини махсус қистириб қўйгичи билан қистириб қўйдим. Тўғри эшикдан киргач узун зал бўйлаб кириб боравердим. Директорни хонасига рўпару бўлдим. Эшикни секин таққиллатиб ичкарига кирдим.
-- Ассалому алейкум, хуш келибсиз.-дея меҳрибонлик уйи директори кутиб олди.
Рисолат опа билан анчадан бери танишмиз. Чунки шаҳардаги байрам тантаналарида кўп дуч келамиз, фикр алмашамиз....баъзида долзарб мавзулар ҳақидаям гаплашардик. Ҳол аҳвол сўрашганимиздан сўнг опа меҳрибонлик уйиди етишмаётган инвентарлар ҳақида сўзлай кетди.
-- Кичик ёшдаги болачалар учун айниқса тагликлар керак (памперс)....яхшиямки баъзи ўзини ўнглаб олган тадбиркорларимиз саховат қилиб маблағдан ёрдам беришади.
-- Опа тўғри айтасиз, ҳозир шундай саховат пеша инсонлар анча кўпайишди. Давлат берсаку яхшия....аммо давлат ҳам баъзида оқсаяпти. Тўғрироғи берганиниям маҳаллий ҳокимият туя қилиб кетяпти.- дедим куйуниб.
-- Нимасини айтасиз....кўп бора ҳокимиятга чиқдим. Бўлади, бажарамиздан у ёққа ўтишмаяпти....иложимиз йўқ мана газета мухбири яъни сизга мурожаат қиляпмиз. Ҳатто баъзи бемеҳрлар эса болалар озчилик бу шахобчани ёпса ҳам бўлади, болаларни эса олис вилоят марказига юбориш керак ҳам дейишди. Хўп бола озчилик экан ўзинг ҳам савоб иш қилиб қўлингдан келганча ёрлам бер.- дея опа куйуниб гапириб қолди.
-- Бўлди опа...шу муаммоларингизни мақола қилиб газетамизда чоп этамиз.- дедим.
Анча гаплашиб ўтиргач....редакцияга боригим кераклигини айтиб энди чиқмоқчи бўлиб турганимда, эшик таққиллаб қолди. Ҳали таққиллаш тугамаси эшик очилиб тўрт ёшдаги бир болакай шошиб ичкарига шошиб кириб келди. У болакайнинг юзида медицина ниқоби тақилган эди. Кўзчалари кўриниб турарди холос.
-- Рисолат хола....қачон ҳамшира келиб мени дориларимни ичиради?- деди чучук тили билан...(р ҳарфинини ўрнига е ни қўйиб)
❤29👍3👏1