🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
Шу —шу Сарвиноз онасининг айтганларини қулоқ қоқмай бажара бошлади. Бахтига ҳомиладорлиги тасдиқланганлиги учун бир йўла кўрпа-ёстиқ қилиб ётиб олди. Маъмура опа ҳаммани ўзига ўхшаш кўнглида кири йўқ, ёлғондан нари деб билгани учун келинининг "ҳомиладорлиги оғир кечаётганлиги учун" бир жони минг ҳалак бўлди.
Энди уйда Маъмура опа —келин, Сарвиноз-қайнона бўлди. Сарвиноз уйидан чиқмай кун бўйи писта чақиб, шарбат хўплаб, телефон титиб ётар, бир кун аввал эри олиб келган егуликларни еб, кечга бориб қилган энг катта иши "Бугунга қайси овқатни буюртирсам экан?" дея хаёл суриш бўларди. Сарвиноз уйда пиширилган овқатни емай қўйди. Тўғрида кўчадан тайёр сергўшт , мазали овқатлар келиб турса, оғзидан чиққани муҳайё бўлса, уйдаги қариялар ейдиган юшоққина шавла-ю, суюққина шўрвани менсирканми? Эр жанвар унинг оғзидан чиққанини бажо келтираман деб бир аҳволга тушди. Яхшики ота-онаси ўғлини кармонини ўйлаб "Биз бунақа овқатлар билан чиқишмаймиз" деган баҳонада нафсиларини тийишади. Камига Тоиржон ишдан чарчаб келганда Сарвиноз унинг на ош-овқати, на кийим-бошига қарар, вой-войлаб ётганча "оғриқ азобига чидай олмай" ярим кечагача сериал кўрар, шу сабаб эртасига пешинга қадар "кўзи илиниб қолган" бўларди.
Маъмура опа янгитдан келин бўлди. Эрталаб туриб "Кўча супурганимни маҳалладагилар кўрмасин" деб ғира-ширада сув сепиб супуриб олар, кейин уй ишларига андармон бўларди.
Ойни этак билан ёпиб бўлмас экан. Бу хонадондаги аҳволдан Маъмура опанинг катта келинлари, опа-сингиллари хабар топишиб Сарвинозни ўртага олишмоқчи бўлганда қайнона яна барчаларига бас келди:
— Ўзи кўпиб кетиб ози қолди.Қирқи ўтди, қирқ бири қолди. Келинглар кўнгилни кенг қилайлик. Келиним боласини қўлига олиб олсин, ҳаммаси ўз изига тушиб кетади.
—316—
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
"Ҳомиладор аёллар кўп ҳаракат қилса осон туғади" деган сўзлар ҳамиша ҳам тўғри бўлмаслигини биринчилардан бўлиб Сарвиноз исботлаган бўлса эҳтимол.
У ҳомиладорлиги аниқ бўлганидан буён ётиб еб, еб ётиб осонгина қутилиб олди, аммо тарки одат— амри маҳол деганларидек дангасаликка ўрганган жисми қайтадан меҳнатга ёр бермай қўйди. Сарвиноз эндиликда чақалоғини бағрига босганча хонасидан чиқмай ётар, кундалик овқатларни эса онаси Шаҳодат опа ўргатгандек "Емасам сутимга киради" деган баҳонада эрига олиб келтириб ерди. Қизалоқлари Зилола уч ойликдан ошганда ваниҳоят хотинининг бу одатлари Тоиржоннинг бўғзига келди. Бу орада Маъмура опа оғриб бир хафтадан ошиқ ётиб қолди. Ана шу бир ҳафта Эргаш ота рўзғорининг тўс-тўс бўлиб кетиши учун етарли бўлди. Уй эркаклари ва муштипар қайнона бир қошиқ иссиқ овқатга зор бўлишганда Тоиржон билан Сарвинознинг орасидан гап қочди. Шуни пойлаб ўтирган Шаҳодат опа қизини телефон қилиб чақиртириб олди. "Бир қадрингга етишсин, — деди у дона-дона қилиб, ҳудди Сарвиноз бу рўзғорнинг кулидан кириб косовидан чиққандек, — қараб тур, ўрнинг билинса ўзлари ялиниб келишади"
Сарвиноз шу кетганча уйида бир ойдан ошиқ қолиб кетди. Қачонки Маъмура опа тузалиб оёққа тургач, келинини олиб келишни Тоиржонга ўзи тайинлади.
— Ҳали ақли кириб қолади, — деди Маъмура опа "Сарвинозни олиб келмайман" деб тихирлик қилган ўғлига, — турмуш—мушт. Уни муштига чидаган одам рўзғор қилади.
— Ойи, шунақа дейсиз-у, кейин ўзингиз қийналасиз. Сарвинозни бошида ҳар куни гиж-гижлаб ақл бериб турадиган устози бор. Сиз билмайсиз-да!?
—317—
74
8
5
3
3