ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: post #83848 — TG.ME

ИЛОН_ЙИЛИ




Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

Уни, буни қўйинг кечаги юборган кинойимни кўрмадингизми?

— Қайси?

— Вай, нима деганингиз бу? Қайсииии эмиш? Кеча ўзи битта кино юбордим-ку? Плюс ўн тўққиз! Ваҳ—ҳаҳ—ҳа! Қалай зўр ўхшатдимми?

— Ҳа уми? Кўрдим...

— Шунчаки кўрдизми? Ё...

— Э боринг. Қанақа кўрганим билан нима ишиз бор?

— Ҳа энди сўрадим—да? Ўша кинодаги бош қаҳрамон қиз ҳудди ўзингиз-а? Биринчи кўрганимда сизни тассаввур қилиб-чи, вашше... "

— Тоиржон ака, қачон ишдан келдингиз?

Тоиржон кўзлари бежо бўлганча ортига ўгирилди. Эрини илгари ҳечам бу аҳволда кўрмаган Сарвиноз беихтиёр бир қадам ортга тисралди.

— Ҳали шунақаман дегин? — деди Тоиржон Сарвинозга ваҳшат билан, — мен сени эрта-ю кеч уйдан чиқмай ётавериб зерикиб кетмасмикан десам сен бу ерда ўзингга уй кинотеатри очиб олган экансан-да? Ўйнашинг юборган фаҳш киноларни кўриб, ҳиринг —ҳиринг қилиб ётаркансан—да, бузуқи? Мен... Мен бўлсам эртадан кечгача ланғиллаган машинани кавлаб, қорамойга ботиб кеч бўлганла манави иккита наҳс босганга кулги бўлиб камига булар муҳокама қилиб буюртма бердиртирган овқатни муҳайё қиларканман. Бунақа овқат егандан кўра захарни е!

— Тоиржон ака, — Сарвиноз жонҳолатда эрининг қўлидаги телефонга ёпишди, — мен сизга ҳаммасини тушунтириб бераман. Фақат...



🍂 Асар манзур келаётган бўлса реакция ва муносабатларингизни билдириб қўйинг...

—320—


🌼🩵🌸
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
👍283❤82🔥37👏24🤔17😱7😁2