ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: post #83847 — TG.ME

🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ




Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

  — Ё тавба?  — ҳайрон бўлди Маъмура опа,  — бу нима деганинг,  болам!?  Ким экан ўша устози?

   — Ким бўларди,  онаси-да!?  Кунда телефон қилиб қизига ақл бергани берган. 

   Маъмура опа бироз ўйланиб қолди,  сўнг вазминлик билан сўзлай бошлади: 

  — Ундай дема,  болам. Қайси она боламга ёмон бўлсин деб ақл ўргатади?  Агар тез-тез телефонда гаплашаётган бўлса ҳам қизига яхшилик соғинаётгандир. Иккинчи эшитмай бунақа гапларингни.  Эркак кишига ярашмайди. Эркак ўз номи билан эркак!  Бу нима дегани биласанми?  Эркак аёлдан бир поғона устун дегани. Ҳай майли,  бу гапларни қўй,  бор хотининг ва болангни олиб кел. Уларни жойи шу ер,  сенинг ёнингда.
      Ўшанда Тоиржон қўлга илиниб қолган қизини ҳақиқатдан соғинган  эди. Онасининг сўзлари қанот бўлиб у аёли ва қизини олиб келишга шошилди. Гарчи борганда қайнонаси бўлар-бўлмас ғиди-биди қилган бўлса ҳам,  ойисидан эшитганлари таъсирида оғир—вазмин бўлишга интилди.

  Шундай бориш—келишлар билан Зилола бир ярим ёшдан ошди.

   Бир куни Тоиржон ишдан барвақт келиб хонасига кирганда у ерда ухлаб ётган Зилола ва унинг ёнида ётган аёлининг телефонини кўрди. Сарвинознинг ўзи эса у ерда кўринмасди.

   "Сарвиноз ҳам қизиқ,  — ўйлади у аччиқланиб, — телефонниям болани олдига ташлаб кетадими?  Ундан чиқаётган нур ҳали суяги қотмаган гўдакка зарарлигини наҳотки билмаса?" 

    Тоиржон шу хаёл билан Сарвинознинг телефонини қўлга олди.  Шунда телефонга кетма-кет келаётган хабарлар унинг диққатини тортди.



—318—


ИЛОН_ЙИЛИ



Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

"— Ау жоним,  нега жим бўлиб қолдингиз?  Қаердасиз?  Бунақасига келишмагандик?  Ғирромлик қилганни қулоғи шалпайиб қолсин! Филни қулоғига ўхшаб.  Нега ўқиб жавоб ёзмаяпсиз? Ё сўтак эрчангиз келиб қолдими? " 

    Тоиржоннинг аъзойи баданини титроқ босди.  У бармоқлари билан тепадаги хабарларни ўқишга тутинди.

   "— Ҳалиям бугунга нима овқат буюртма қилдиришни билмаяпсизми?  Мясной ассорти айттиринг унда!  Марказ —3да додахўжасини қилишяпти.

— Эрим Марказ—3 ни қаердан биласан деса нима дейман?

— Интернетдан кўрдим дейсиз-да, ўша жунбош эрингизга!

  — Эримни  ҳақорат қилманг,  ҳафа бўламан.

  — Йўғей,  сиз-а?  Хафа бўлсангиз нима қиласиз? 

  — Нима қилардим,  сиз билан ёзишмай қўяман. Сизни блоклайман.

  — Унда чатоқ экан. Майли эрингиз жунбошми,  хумбошми,  қасқонкаллами,  энди ишим йўқ. Келинг яхшиси ўзимиз ҳақимизда гаплашайлик.



—319—
❤45😱12🤔4🔥2👏2