-- Салом Нодиржонн....-дея унга яқинлашдим....қўлимдаги китоб ва шоколад солинган пакетни унга узатиб. -- Мана бу сенга.
-- Салом мухбир амаки...урра.....раҳмат сизга. Менда ҳеччам бунақа катта китобим бўлмаганди....ҳатто бу ердагиларда ҳам йўқ, менда эса энди бор. - дея хурсанд бўлиб жавоб берди.
-- Энди оз оздан бўлса ҳам ўқийверасан...ҳоҳлайсанми ташқарига сайрга чиқиб келамиз?- дедим.
-- Албатта ҳоҳлайман...ҳам бугун қуёшли кун, чунки менга фақат қуёшли кунда ташқарига чиқиш мумкин. - дея қўлидаги китоби ва ширинликлар солинган пакетни шкафини тортмасига солиб.
Ташқарида олтин куз фасли ўзининг тилла рангларига ҳамма нарсаларни бўяганча ўз гаштини сурарди. Фақатгина ёзнинг жазирамасида бизни қуёш нурларидан асраган барглар энди сарғайиб оёқ остида ётиши бироз ачинарли эди. Иккаламиз истироҳат боғига кирдик....айландик, ҳалинчакларга учирдим болакайни. Иккаламиз узоқ суҳбатлар қурдик....осмондаги қушларни учишини томоша қилдик. Болакай жудаям хурсанд, хандон отиб самимий куларди. Ҳатто уни қўлимга кўтариб тепага бир икки отиб илиб ҳам олдим.
Нодиржооонн ....болажоним ҳамшира келди тез кел муолажаларингни қилиш керак.- деган овоз иккаламизни ҳаловатимизни бузди.
-- Мухбир амаки...ҳамширамиз келибди, мен боришим керак. -дея ғамгин ҳолга тушиб, гапида давом этди.-- Амаки сиз яна келасизми мени ёнимга?
-- Албатта келаман болакай...- дея уни меҳрибонлик уйи эшигини олдигача кузатиб қўйдим.
( давоми бор )
Крикдуши Шухрат
🌸
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
14
7
2
1
1