🔆🌸:
ТАЬҚИБ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
313-қисм
Бобом кўзойнаги остидан менга сирли нигоҳ ташлади. Қўлидаги ўша эски, сарғайган қоғозни секин стол устига қўяркан, юзидаги ҳар бир ажин сулоланинг йиллар давомида яшириб келган мудҳиш сирларидан сўзлаётгандек эди. Хонадаги соатнинг чиқ-чиқи сукунатни бузиб турарди.
— Кел, Муштарий, ўтир, — деди у ҳассасининг дастасига иккала қўлини тираб. Овози доимгидек мағрур, аммо ичида аллақандай чўчиш борлиги сезилиб турарди. — Ҳозиргина сенинг ўша Имрон деган йигитинг билан гаплашиб олдим. Ақлли, ҳаддини биладиган йигит экан. Орамиздаги гапни тўғри тушунди ва сендан, бизнинг оиламиздан бутунлай узоқлашишга ваъда берди.
Мен ичимда кулиб, юзимда эса гўёки Имрондан айрилган, умидсиз қиз ниқобини янада мукаммалроқ чиздим. Кўзларимни ерга қаратдим:
— Асли... мен ҳам шуни тарафдори эдим. Сиз нима десангиз шу, бобо... Сизнинг сўзингиз биз учун қонун, — дедим овозимни атайлаб синиқ чиқариб.
Бобом менинг бу “итоаткорлигимдан“ тинчланиб, чуқур нафас олди ва стол устидаги ўша қоғозни менга томон сурди.
— Мана бунга қара. Бу — отанг Мансурхоннинг Тўрахоновлар компаниясидаги асл улуши . Мен умримнинг охирига яқинлашиб қолдим, Муштарий. Бу қўрғондаги қолган аёлларни, амакиларингни кўриб турибсан — ҳаммаси тайёрига айёр, фақат ейиш-ичиш ва маишат бўлса бас. Компанияни мана шу пайтгача Аббосхон бир амаллаб ушлаб турибди, лекин унда ҳам отангнинг ўткир ақли ва заковати йўқ. Менинг ишонганим, Тўрахоновлар қонини ва бутун бойлигини ўз қўлида ушлаб қола оладиган ягона ворис — сенсан!
Унинг ҳар бир сўзини диққат билан эшитарканман, миямдаги занжирлар янада тезроқ улана бошлади. Бобом ҳали ҳам Аббосхоннинг орқаваротдан қандай ишлар қилиб юрганини тасаввур қилолмайди.
ТАЬҚИБ:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
314-қисм
Бобом Аббосхонни “сулола устуни“ деб ўйларди, ваҳоланки у устун аллақачон чириб, қонга ботиб бўлганди.
— Шунинг учун, — деди бобом овозини пасайтириб, кўзларимни ичига тикилди. — Тўйни тезлаштирамиз. Хондамир билан никоҳинг орқали отангнинг мана шу ҳужжатларда бекитилган асл бойлиги сенда қолади. Отанг кетгани билан, унинг бойлиги эгаси сенсан. Сен Хондамирга турмушга чиқишга розилик беришинг шарт! Мени неча кунлик умрим бор Аллоҳга аён.
Қоғозга тикилдим. У ерда отам Мансурхонга тегишли бир қанча мол мулк рўйхати ёзилганди.
— Хўп бўлади, бобо. Мен розиман... Хондамирга тегаман, — дедим секин ўрнимдан турарканман.
Бобомнинг юзига мамнуният югурди:
— Баракалла, қизим. Сулоланинг асл қизи шундай бўлиши керак. Энди чиқиб дамингни ол.
Хонадан чиқиб, эшикни ёпганимда юрагим худди қафасдаги қушдек тез ура бошлади. Менинг лабларимда ғолибона ва совуқ бир табассум пайдо бўлди. “Мени совинимга кир ювмабсанлар ҳали“ деб қўйдим ичимда Аббосхон ва Хондамирни назарда тутиб.
Харитадаги барча фигуралар менинг фойдамга сурила бошлаган эди. Хонамга кириб, эшикни ичкаридан занжирладим-да, бобомнинг қўлидан олган ўша сарғайган қоғозни стол устига ёйдим. Кўзларим мулк рўйхати бўйлаб югурди: шаҳар марказидаги бинолар, компания акциялари ва... Бир қанча ижарага берилган дўконлар... Биржа...
Дадам Мансурхоннинг асл бойлиги мана шу рўйхат орқали қонуний равишда менга ўтаётган эди. Бобом бу ҳужжатларни Аббосхондан яшириб асраган, чунки у ҳам ич-ичидан ўз ўғлининг нафси қай даражада хавфли эканини сезган бўлса керак.
ДАВОМИ БОР...
🌸🌼🩵
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
110
37
8
7
6
2