📝ДОИМ ЁДИМДАСАН......
(2 - қисм)
(воқийлик асосида ёзилди).
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстларим...
Соғ саломатмисизлар....
Биласизми....мен негадир ўша болакайга жудаям ўрганиб қолдим. Доим уни ёнига боргим, уни кўнглини олиб хурсанд қилгим келаверарди. Болакай ёш бўлишига қарамасдан ўзини тута билиши....ҳар хил гапни таваккал гапирмаслик одоби билан мени ўзига жалб қилганди.
Бир куни дўконга кириб ширинликлар олдим ва меҳрибонлик уйи сари жўнадим. Асосий эшикдан кираверишда директор опани учратиб қолдим. Мен билан сўрашгач, хонасига таклиф қилди.
-- Ука.....нега яна келдингиз?- дея асабий тарзда гапида давом этди.. -- Ахир бола сизга ўрганиб қоладику...келавериб уни ўргатиб қўясиз....бир кун жонингизга теккач келмай қўясиз...у эса сизни кутади, истироб чекади....
-- Опа....кечирасиз мен ёмон иш қилаётганим йўқку....болакай мен билан яхши, кечирасизу мен энди доим келиб тураман...бошқа менга унақа гапни гапирманг. Мен ўзим ҳам болакайга боғланиб қолдим. - дедим опани гапларидан ранжиб.
-- Ким билади дейсиз....ортиқча жароҳатни болакай бу аҳволида кўтаролмайди....
-- Опа....ҳаммаси яхши бўлади Худо хохласа...мен сизга ишонтириб айтаман. Яхшиси бизга жавоб беринг паркни айлантириб келай. Об ҳавоям жуда яхши...болакайга ҳам бундай об ҳавода сайр қилиш фойдалику....-дедим.
Истироҳат боғида иккаламиз айланиб юрардик....гоҳида уни юқорига кўтариб олардим. У эса жавобан қиқирлаб куларди. Унинг кулгуси жудаям самимий бўлиб, димоғи чоғ эди. Бизни ёнимиздан ўтиб кетаётган инсонлар бизга ҳавас билан қарар... Қандай меҳрибон отаси бор экана мана бу болакайни деб бир бири билан гаплашиб ҳавасда ўтиб кетарди. Худди шу куни бошқа кунларга қараганда бошқача кун бўлди. Ҳалгинчакга учди, каруселда айланди...Пони лақабли кичкина отга ҳам миндириб қўйдим... мазза қилиб айланди.
Болакай туни билан ўтган кунни эслаб, юзида ажойиб самимийлик билан жилмайиб хаёл суриб ётди. У ҳам менга.....мен ҳам унга меҳримиз тушиб ўрганиб қолгандик. Мен доим унинг ёнига боришни ҳоҳласам, у ҳам мени интизорлик билан кутарди.
-- Духтир....наҳотки болакайни қутқариб қолиш учун ҳеч нарса қилолмасак....ҳечам иложи йўқми даволашни?- дея сўрадим шаҳар марказий шифохонасининг онкология бўлими бошлиғидан.
-- Буни энди ҳечам иложи йўқ....вақти ўтказиб юборилган. - деди врач болакайнинг касаллик варақасини варақлаб. -- Фақатгина қиммат дори дармонлар билан умрини узайтиришимиз мумкин холос. Кечирасиз ўзи сиз болкайга ким бўласиз? Билишимча болакай етимхонадан эди чоғим?
Етимхона деганига бироз жахлим чиқди.... иложсиз ўзимни тийдим....бироз ўзимни босиб олиб саволига жавоб бердим.
-- Мен унга узоқроқ қариндоши бўламан.
-- Тушунарли....ўртоқ қариндош, агар болакай ўзоқроқ яшашини ҳоҳласангиз мана бу дори дармонларни топиб келишингиз керак.-дея бир вароқ тўлдириб ёзилган рўйхатни узатди.
Қўлимда дорилар рўйхати....болакайни сақлаб қолиш учун қаердандир пул топишим керак эди. Яқин танишларимдан, ошна оғайниларимдан сўраб суриштирдим. Афсус ҳеч кимдан пул чиқмади.....бўлса ҳам қарзга бергиси келмади. Машинамни бозорга олиб чиқдим...бир иккита мошинфуруш танишларим орқали яхши нархда сотдим. Кейин кўтара дори олиб келиб аптекаларга тарқатадиган танишим билан боғланиб болакайга керак бўладиган рўйхатдаги барча дори дармонларни олдим. Бир қўлимда ўйинчоқ ва ширинликларга тўла пакетни ҳам кўтариб меҳрибонлик уйига жўнадим.
15
8
4
1