ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: post #83840 — TG.ME

-- Ҳозир келади болам....ҳозир. Сен яна чопқиллаб юрибсанми болам? Ахир нечи марта айтдим сенга кучингни кўп ҳаракат қилиб беҳудага сарфлама деб. - дея оҳисталик билан эркалаган оҳангда опа гапирди болакайга.
-- Холажон...озгина югурдим кўпмас....фақат краватда ётавериб сиқилиб кетдим холажон.- деди бир томондан яширин нигоҳлари билан келган мен томон ҳам қараб.
-- Холажон.......бу одам ким?- сўради яна болакай шивирлаган овозда.
Мен уни гапларини эшитдим ва :
-- Мен мухбир амаки бўламан...мен ҳар хил воқеа ва ҳодисаларни газетага ёзиб чиқараман.- дедим стулдан туриб.
-- Қандай яхшия....мухбир амаки эртак ҳам ёзасизми қизиқ қизиғидан? Мен эртакларни эшитишни яхши кўраман. Фақат ҳозирги кунларда менга ҳеч ким менга ўқиб беришга вақти йўқ. - дея ғамгин бошини эгди.
-- Нодииржонн....-дея эшик очилиб ҳамшира кириб келди. -- Қаерларда юрибсан ? Сени бутун бино бўйлаб излаб юрибманку...юр дорингни иичишимиз керак.-дея болакайни келиб эркалаб елкачаларидан қучди.
-- Хайр мухбир амаки....- деди ўзининг чучук тилида ва жилмайиб ҳамшира билан эшикдан чиқиб кетишди.
-- Бечора болакайй.....гўдаклигидан бошига шунча азоб тушган. - деди шивирлаган овозда директор Рисолат опа.
-- Опа...сиз Нодир ҳақида гапирдингизми? Унга нима бўлган опа?- сўрадим қизиқиб.
-- Ҳа у оққанд (лейкоз) касалига чалинган.- дея деразага яқин борди ва гапида давом этди : -- Уни асраб олишга келиб олиб кетган ота онаси уни касаллигини билиб қайтариб ташлаб кетишди....воз кечишди. Даволаш жудаям қиммат. Шифохонага ётқизганимизда, духтирлар олиб кетинглар, буни даволаш учун кўп пул керак....тўлайдиган одам эса йўқ жавоб бериб юборшиганди. Иложимиз йўқ бошқа...ўзимиз тинчлантирувчи дори бериб тупибмиз холос. Духтирлар олти ой умри қолди дейишди.... бошида туғриқхонани ўзида онаси рад қилиб боласидан кечганди, кейин асраб олганлари.....
Ишонасизми.....бир неча кун ўша меҳрибонлик уйидаги болакай ёдимдан кетмади. Болакайни ўша маюс нигоҳлари жудаям эътиборни ўзига тортарди.
Орадан бир хафта вақт ўтди....мени мақолам газетада босилиб чиқди. Шундан сўнг бир иккита ишбилармонлар меҳрибонлик уйига холис ёрдам бериш истагини билдиришди. Шу орада мен бу янгиликни меҳрибонлик уйининг директори Рисолат опага айтиш учун ҳам бордим. Эшикдан киришим билан ортимдан келаётган оёқ товушлари эшитилди.
-- Салом мухбир амаки.... сиз яна эртак ёзиш учун келдингизми?- дея болакайни овози эшитилди.
-- Нодиржоон...салом, яхшимисан....ҳа яна эртак ёзгани келдим. Ҳоҳлайсанми сенга эртак китоб олиб келаман?- дедим уни ёнига ярим тиззанлаб.
-- Албатта ҳоҳлайман....каттакон, ҳар хил рангдаги эртак китобим бўлишини....фақат у китобда қизил шапкача ва қор маликаси эртаги бўлсин. Мен ҳам оз моз ҳарфларни ўқий оламан энди.- дея болакай мағрўр ўзини чучук тилида гапирди.
-- Бўпти келишдик...келаётган дам олиш куни мени кут.- дея уни бошини силадим ва ишим юзасидан директорни хонасига кириб кетдим.
Шанба куни эди....эрталабдан катта расмлари бор эртак китобни олдим, ёнига ўнталик сникерс шоколад ҳам олдим. Чиройли қилиб пакетга солиб меҳрибонлик уйига жўнадим. Кеч куз бўлишига қарамасдан бугун ҳаво яхши....ёмғир йўқ , қуёш жилмайибгина осмондан заминга боқиб турарди. Худди бу кун бошқача ўзгача кундек эди. Меҳрибонлик уйига яқинлашиб борганим сари болакайни хурсанд чеҳрасини тасаввур қилиб ҳис ҳаяжонимни ичимга сиғдиролмасдим. Ана...кириш эшиги олдида турибдику ўзиям. Ҳозир уни хурсанд қиламиз.
❤41😢7👏1