ТАЬҚИБ:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
309-қисм
- Тушунмадим?
Имрон менга ҳайрон қаради.
- Бобом сизга мендан узоқ юришингизни айтади .
- Хўш. Шунга хўп дейми? Эсингни ебсан
- Сиз айтганимни қилинг.
- Муштарий, шу ерни ўзида ўғирлаб кетаман. Сабр косам тўлди тушуняпсанми? Яхшиям ўзимни жиловлаб юрибман. Бўлмаса аллақачон уйимда бўлардинг.
- Имрон, илтимос. Мен ҳаммасини кўрдим. Бобом тўраларни қизи бошқа наслга тегмаслиги ҳақидаги эртакни сизга айтади. Ўз умри кам қолганини ва ишонгани менлигимни сизга қайғу билан гапиради. Кейин мени десангиз воз кечишингизни, бу мени бахтим учунлигини айтиб кўндиришга уринади .
Имронни қўллари мушт тугилди. Мен аста қўлидан ушладим.
- Имрон, токи танамда жоним бор экан сизни дейман. Бу юрак ўзгасини сева олмайди. Аммо айни дамда ёрдам бермасангиз ҳам бўлмайди.
- Сўраётган нарсангни қара. Мени ўрнимда нима қилардинг?
- Охиригача эшитмайсиз сиз.
Лабимни бурдим. - Бобом мени Хондамирга мўлжаллаган.
Имронни асаб толалари тамом бўляпти.
- Муштарий...
- Аммо у аммамни қизини ҳомиладор қилиб қўяди. Биз шунчаки кўниб турсак бас. Вазият биз томонда. Чунки маррага етишимга оз қолди. Сиз мени қўлламасангиз ким менга ёрдам беради? Онамни операциясига катта пул керак. Буни эса мен рози бўлмай туриб ололмайман.
- Мен бераман ўшани. Уйимни сотиб бўлса ҳам.
- Нега экан? Дадамни ҳаққи бор бу бойликларда. Мен хато қилмаяпман. Ҳозир рози бўламан. Кейин аммам акасини дабдаласини чиқаради ҳақиқатни билиб. Биз эса томоша қиламиз.
Ўша куни роса ялиниб Имронни кўндирдим. Ҳаммаси мен ўйлагандек кетса, бу ёғи жуда оз қолди.
ТАЬҚИБ:
310-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Ҳаёт қизиқ, бугун бутикка кирганимда Саъдия билан дуч келиб қолдик. У менга қараб туриб ичидан ўтгани фақат ўзига аён.
- Сеэен.
- Сени кўрганимдан хурсандман опагинам.
Атай унга тегишдим.
- Айтгандимаа насли насабингни тайини йўқ деб. Қара дадамга умуман алоқанг йўқ экан.
- Худога шукр. Сенга қариндош эмас эканман.
Ортимдан бутик эгаси чақириб қолди. У бизни оила билан борди келадиган аёл эди. Ўша куни зиёфатда ҳам кўргандим.
- Муштарийхооон. Мана сизни ўлчамингиздаги, кийиб кўрасизми?
Яқиндагина келтирилган товарлар орасидан мен сўраган либосни топиб чиққанди. Чинданам чет элни бренд фирмасида ишлаб чиқарилган кийим эди бу. Саъдия мен олган либосни нархини тахмин қилиб ранги ўзгарди.
- Нариги айтганимданам бор эканми?
- Ҳа, тайёрлаб қўйдик.
- Бўлди, уччовини ҳам оламан.
Саъдиядан узоқлашмоқчи эдим гапириб қолди.
- Бирорта бойидан топдингми дейман? Имронни бунақа кийим олиб беришга битта маоши кетадику.
- Мен бойидан топишим шарт эмас. Интернетга кириб Тўрахоновлар деб изла. Кимлигимни билиб оласан. Унга кулиб қараганча узоқлашдим. Дадам мен ҳақимда Саъдияга бирор нима демагани кўриниб турибди. Бўлмаса бу қадар менсимаслик қилолмасди.
Саъдиянинг ортимдан тош қотиб, оғзи очилиб қолганини дўкон ойнасидан акс этган соясида аниқ кўриб турардим. “Тўрахоновлар“ деган ном унинг нафрат ва кибрга тўла дунёсини бир сонияда чил-чил қилганди. У мени ҳали ҳам ўша — ўз ташвишлари ичида эзилиб юрган, тақдирга тан берган ожиза қиз деб ўйлаганди. Аммо қаршисида Тўрахоновлар сулоласининг асл меросхўри, ўз ҳуқуқи ва ҳаққи учун курашаётган Муштарий турганини ҳазм қилолмаётганди.
Дўкон эгаси кийимларни чиройли қилиб қадоқлаб, менга узатди. Картамни чиқариб, ҳеч қандай иккиланишсиз тўловни амалга оширдим. Ўзимга ажратилган ўша лимитсиз ҳисоб рақамидаги пуллар ҳозир менга жуда катта эркинлик бераётганди.
ДАВОМИ БОР...
🌼🌸🩵
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
87
65
3
2