Тошкентда мактаб автобусларини йўлга қўйиш имконияти ўрганилмоқда… — Bugun.uz | Расмий канал — TG.ME

Тошкентда мактаб автобусларини йўлга қўйиш имконияти ўрганилмоқда

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мактаб автобусларига эҳтиёжни аниқлаш учун ота-оналар ўртасида сўровнома ўтказмоқда.

Ота-оналардан боласи қаерда яшаши, қайси мактабда ўқиши, дарсга қачон йўлга чиқиши, қандай транспортдан фойдаланиши ва мактаб автобусига эҳтиёжи бор-йўқлигини кўрсатиш сўралган.

Сўровнома @school_coddbot Telegram-боти орқали тўлдирилади. Ҳар бир бола учун маълумот алоҳида киритилиши керак.
September 7, 2026 1.1K 3