Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво 37 даражагача исийди Иш ҳафтаси… — Bugun.uz | Расмий канал — TG.ME

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво 37 даражагача исийди

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳарорат 32–37 даража, кечаси 15–20 даража атрофида бўлади.

Айрим кунларда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 11 сентябрда айрим ҳудудларда шамол 13–18 метр/сониягача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳафта давомида кундузги ҳарорат 32–37 даражагача кўтарилади.
September 7, 2026 567