Ғофуржон Мирзаев Бош вазир ўринбосари — Маҳаллалар уюшмаси раиси этиб тайинланди
Президент фармони билан Ғофуржон Мирзаев Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. Аввалроқ Мирзаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Мирзаев ушбу лавозимда Қаҳрамон Қуронбоев ўрнини эгаллади.

September 7, 2026 997 2