Президент Администрациясида кадрлар бўйича маслаҳатчи лавозими… — Bugun.uz | Расмий канал — TG.ME

Президент Администрациясида кадрлар бўйича маслаҳатчи лавозими тугатилди

Президент Администрацияси тузилмасини мақбуллаштириш доирасида Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими ва унинг бўлинмаси тугатилди.

Унинг вазифалари бошқа тузилмаларга тақсимланди. Давлат мукофотлари ва геральдика, шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорлик қилиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш Комплаенс хизматига юклатилди.

Маҳалла институти самарадорлигини ошириш эса Президентнинг вакиллик органлари, ННТ ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмасига ўтказилди.
September 7, 2026 808 3