Ҳисоб палатаси раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди… — Bugun.uz | Расмий канал — TG.ME

Ҳисоб палатаси раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди

Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишлари билан Улуғбек Арипов Ҳисоб палатаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари, Жамшид Мирзаев эса палата раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Арипов бунга қадар Президент Администрацияси Комплаенс хизматида шўба мудири бўлиб ишлаган.

Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари Сардор Мирзаев Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири этиб тайинланди. Палата раисининг яна бир ўринбосари Атабек Аллаберганов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
September 6, 2026 1.3K