ОНАМ ҚИЛГАН ДУО! Тунлар уйқу билмайин, деяр жоним о, Парвона бўлиб… — Yo'lchi Ro'ziyev | Shoir — TG.ME

🏐 ОНАМ ҚИЛГАН ДУО!
 
Тунлар уйқу билмайин, деяр жоним о,
Парвона бўлиб деяр у болам орқам қо.
Меҳри дилимга дармон берар нур, зиё,
Ижобат бўлгайдир онам қилган ҳар дуо.
 
Ўзини унутиб, бахтим сўрар қўл очиб,
Йўлимга меҳрин нурин, зиёсин сочиб.
Хаста бўлсам зор йиғлаб келар, чопиб,
Ижобат бўлгайдир онам қилган ҳар дуо.
 
Минг бир ҳикмат бор, оқарган сочлар,
Бошига синсада қанча калтак, ёғочлар.
Учирма қилганлар ўнлаб қалдирғочлар,
Ижобат бўлгайдир онам қилган ҳар дуо.
 
Қисматига розидир боласи бўлса омон,
Асра дер боламни бало-қазо, ҳар ёмон.
Қабул бўлгай айтган тилаги, ҳар замон,
Ижобат бўлгайдир онам қилган ҳар дуо.
 
Босган ҳар қадамида йўлдошдир омад,
Йўлчи рози қилолмас ёзса ҳам юз баёт.
Аллоҳ оналар дуосини, қилгин барҳаёт,
Ижобат бўлгайдир онам қилган ҳар дуо.

🛡 Йўлчи Рўзиев      01.08.2026 йил

✍️  Йўлчи Рўзиев
♻️ Ijtimoiy tarmoqlarimiz:
🌐
Telegram|🔸Instagram|🔸Facebook|🔸Youtube
🔛 Do'stlaringizga ham ulashing.
👏3❤1😢1
August 1, 2026 142 3