Тоғлар йиқил деса ҳам эгилолмайман,
Ёлғончига қасамларни ичиролмайман.
Юракдаги алам-ғамни ўчиролмайман,
Ғуруримга текканни кечиролмайман!
Кимдир оёқ ости қилар ёри севгисин,
Кўплар унутгандек бахтни туйғусин.
Тингланг, бу кўксимни оташ қайғусин,
Ғуруримга текканни кечиролмайман!
Ўткинчи бу дунёнинг матоҳи унвон,
Ғурурсиз яшамоқлик жуда ҳам ёмон.
Кўзимга тик боққанлар бугунча омон,
Ғуруримга текканни кечиролмайман!
Юракни ўртар ўша ғамгин лаҳзалар,
Кўнглимда қолгани энг сўнгги излар.
Буни тушунмас асло нодон, ожизлар,
Ғуруримга текканни кечиролмайман!
Тупроққа қоришмаса, бу азиз бошим,
Йўлчига қимматли ҳар бир сирдошин.
Ўзингга содиқман, Тангрим дилдошим,
Ғуруримга текканни кечиролмайман!
✍️ Йўлчи Рўзиев
♻️ Ijtimoiy tarmoqlarimiz:
🌐Telegram|🔸Instagram|🔸Facebook|🔸Youtube
🔛 Do'stlaringizga ham ulashing.


