ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: post #83891 — TG.ME

​​- Аввал огрирди, энди огримайди, хавотир олма, кизим. Мен ундай угилдан кечдим, - отанинг бу катъий овозидан Бахора хам, Махфират ая хам бир чучиб тушишди.
Бахора ота-онасини бир хонали квартирасига жойлаштирди.
​​Уч опа-сингил ва уларни угил-кизлари чол-кампирни иссик-совугидан хабар олиб туришди. Дилшода келин хам болаларини етаклаб кириб келди. Эрининг урнига кечирим суради. Опа-сингиллар, якин кариндошлар Бахтиёрни инсофга чакиришди. "Бориб ота-онангдан кечирим сура, уларни уйингга кайтар. Ота-онанг ганимат, ховлингни фариштаси улар. Кейин бир умр афсусланасан. Сен хам фарзанд устиряпсан, аклингни йигиб ол", дейишди.
Бахтиёр хеч кимни гапини назарига илмади. "Мен уларни хайдаганим йук. Узлари кетишди. Керак булса келишсин", деди совукконлик билан.
Орадан олти ой вакт утди. Бахтиёр бир марта булса-да ота-онасидан хабар олмади. Опалари хам ундан юз угиришди. Хотини болаларини олиб, отасининг уйига кайтиб кетди. Бойлик кузини кур килган Бахтиёр бундан хам кайгурмади. Хар куни маишатбозлик, журабозлик, янги-янги жононлар... у осмонларда учиб юрарди гуё... хамма узи билан узи... хаёт уз маромида давом этарди...
Ёз кунларининг бирида тог багридан одатдаги маишатбозликдан кайтаётган Бахтиёр автохалокатга учради. Машина ичидаги уртоги ва икки аёл вокеа жойида халок булишган. Бахтли тасодиф туфайлигина шундай дахшатли автохалокатдан Бахтиёр тирик колганди. Уни огир ахволда касалхонага олиб боришди. Бу шум хабар бир зумда хамма ёкка таркалди. Махфират ая кизлари билан касалхонага чопди. Эридан мехр курмаган, бахт излаб келган уйидан кувилган Дилшод хамма гина-кудуратни унутиб эрини ёнига югурди. Улар биргалашиб кузларида ёш билан операция хонаси олдида тупланишган, улим билан олишаётган Бахтиёрга Аллохдан умр, шифои комил сурашарди. Шундай огир кунда кариндошлар уларни ёлгиз колдиришмади. Лекин кунгли огринган ота келмади. Хотини, кизлари йиглаб-сикташди. "Углингизни гунохидан кечинг. Унга сизнинг дуойингиз керак. Бунча тошбагир булманг", дейишди. Ота индамади. Улар кетгач эса жойнамоз устига бехол утирди.
- Эй, Яратган Эгам, - отанинг овози калтирарди. - Мени кечир, каргишимни кайтариб олдим. Углимни умрини узун кил, инсофини бер. Агар жон керак булса, менинг жонимни ол. Лекин углимга шифо бер. Сочимни тукидан оёгимни тирногигача музлаб кетяпман. Унинг жонини омон сакла. Норасида фарзандлари отасиз колишмасин. Гулдай хотини тул булиб колмасин. Онаизори фарзанд догида адо булмасин. Тугри, мен уни каргадим, ок килдим. Онасини хурлатганига чидолмадим. Лекин хозир бутун аъзои баданим какшаб огрияпти. Ахир у менинг бору жахоним эди. Уни узим шундай аклсиз килиб тарбияладим ва жазосини тортдим. Углимга мол-дунё, олам шодликларини берибману энг зарур нарса тарбия, одобни бермабман. Ортик даражада берган мехрим узимга нафрат, зиён булиб кайтди. Мен хатоимни англадим кеч булсаям. Углимга шифо бер...
Аллохнинг шафоати, ота-она дуоси, шифокорларнинг саъй-харакати билан Бахтиёрни хаёти саклаб колинди. Лекин у бир умрга тушакка михланиб колди. Мана бир йилдан бери хотини, онаси атрофида парвона. Ёш боладек уни парваришлашяпти. Опалари доимо хабардор. Лекин ота келмади. Углини ахволидан хабар топган ота куйиб ёнса-да хабар олгани бормади. Шу хасрат билан бу дунёдан куз юмди. "Мен углимни кечирдим. У хам мен тошбагир отасини кечирсин", дебди куз юмар чоги хотинига...
Канча йиллар утди. Тушакка михланиб, шифтга тикилиб ётган Бахтиёр хамон хотини, болалари ардогида. Кексайиб колган онаси унинг дуогуйи, сирдоши, мехрибони.
- Онажон, мен у дунёга Аллох даргохига, отам олдига кайси юз билан бораман? - дейди у аламли кузёшларини окизиб...
простоЯ

🌸

https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Telegram
ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ
ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ. Тошкент. @D_Uzbegoyim
❤29😱6👍3👏2😢1