🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
— Тушунтирадиган ҳеч нарса қолмади, — телефонни маҳкам чангаллади Тоиржон, — мен кўчада қулдек ишлаб келиб сенинг айтганларингни бажо келтирсам—у, сен иззатингга ўтириб мана бунақа ишлар билан машғул бўлсанг!? Онамни хизматкор қилиб олиб ўзингча ичкарида бегона эркак билан ҳиринг —ҳиринг қилиб ўтирганмидинг виждонсиз? Яна норасида болани олдида наҳс босиб беҳаё фильмларни кўришга қандай бетинг чидади?. Камига мени муҳокама қилишганичи буларни? Қачондан бери ёзишасан бу ифлос билан?— Тоиржон телефондаги ёзишмалар тарихига қаради,— ҳа мараз!? Ҳали қизимизга ҳомиладорлик пайтингдан ёзишган экансан-ку? Шошмай тур, у йигитни ҳам топиб икковингни шармандаи шармисор қиламан? Онанг ҳам берган тарбиясини бир кўрсин!
— Ҳай, ҳай, болам,— эшик олдида қалтираганча Маъмура опа кўринди,— бу нима шовқин? Бу нима тўпалон ? Овозинг етти маҳаллага эшитиляпти!?
— Ойи, мен манави келинингизни биров билан ёзишганини ушлаб олдим, — йиғламоқдан бери бўлиб сўзлади Тоиржон без бўлиб қотиб турган Сарвинозга қараб
— Ҳа ёзишса, ёзишгандир, — деди соддадиллик билан Маъмура опа, — шунга шунча машмашами? Ўтимни ёрдинг-ку, болам?
—321—
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
— Ойи, сиз мени тушунмаяпсиз? Бунингиз телефонда менга ҳиёнат қилган!?
— Ё тавба, — ёқасини тутамлади Маъмура опа, — шунақасиям бўларканми? Астағфирулло...
— Бўлади-да, ойт, — ғазабдан юзлари қорайиб кетди Тоиржоннинг, — бунингиз анави ифлоси билан бир-бирига уят кинолар кўришган. Яна ўша маразининг "Эрингга фалон овқатни буюриб, мазза қилиб еб ол!", "Қайнонангга касалман деб уни ўзини ишлат!?" деган маслаҳатлар бериб турган.
— Вооой, шўрииим... —бўшашиб ўтириб қолди Маъмура опа, — бу нима қилганингиз? Мен сизни келин эмас қизим дегандим. Ишонган тоғда кийик ётмайди деганлари шумикан-а?
— Бўлди қилинглар! — жазавага тушиб бақирди Сарвиноз, — индамаган сари ҳамма нарсани гапираверар экансизлар-да!? Бу йигит мендан икки ёш кичкина! Укамнинг ўртоғи у! Гаплашган бўлсам шунчаки эрмак учун гаплашганман. Нима уйингизда сиқилиб сил бўлишим керакмиди?
— Укамнинг ўртоғи дейсанми? — жон-пони чиқиб кетди Тоиржоннинг, — укангни ўртоғи билан шунақа гапларни ёзишгандан кўра ўлганинг яхши!?
Хуллас, у бўлди, бу бўлди, Тоиржон Сарвинозни "Кечирмайман" деб туриб олди. Бўлиб ўтган машмашадан хабар топиб келган Сарвинознинг уйидагилар кечирим сўрашнинг ўрнига "Сенларга хўрлатиб қўядиган қизимиз йўқ" деб шу куннинг ўзидаёқ уни кўч-кўлони билан йиғиштириб олиб кетдилар.
—322—
62
16
11
4
3
1