Ҳурматли тадбиркорлар! 🇺🇿🇮🇶 22–25 сентябрь кунлари Ироқнинг Эрбил… — SN - Savdo-sanoat palatasi Samarqand viloyati hududiy boshqarmasi — TG.ME

Ҳурматли тадбиркорлар!

🇺🇿🇮🇶 22–25 сентябрь кунлари Ироқнинг Эрбил шаҳрида CONSTRUCT IRAQ 2026 халқаро кўргазмаси доирасида қурилиш, озиқ-овқат ва электротехника соҳаларидаги ўзбекистонлик тадбиркорлар учун бизнес-миссия ташкил этилади.

🏗 “CONSTRUCT IRAQ 2026” қурилиш ва безак материаллари, оғир техника, электр жиҳозлари ва кабеллар, қуёш энергетикаси, иситиш, вентиляция ва кондиционер тизимлари ҳамда инфратузилма ечимларини қамраб олади. Жорий йилда 17 000 м² майдонда 400 дан ортиқ халқаро иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.


Тадбиркорларни:
йирик импортёр ва дистрибьюторлар билан B2B учрашувлар;
маҳсулотларни тақдим этиш;
янги харидор ва ҳамкорлар топиш;
экспорт ва саноат кооперацияси бўйича музокаралар кутмоқда.

🔗 Иштирок этиш истагидагилар субсидиялар платформаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Батафсил маълумот:

📞 +998974087403 / +998979233538

🌐 Telegram | 📲 Instagram | 📲 Facebook
September 7, 2026 120 3