Қарздорликнинг суддан ташқари тартибда ундируви рағбатлантирилади 📃… — SN - Savdo-sanoat palatasi Samarqand viloyati hududiy boshqarmasi — TG.ME

Қарздорликнинг суддан ташқари тартибда ундируви рағбатлантирилади
 
📃 Фармонга кўра, 2030 йил 1 январга қадар:
 
◾️ қарздорлик эвазига тижорат банклари балансига олинган ва улар муассислигидаги инвестиция компаниялари балансидаги кўчмас мулк объектларини сотиб олаётган харидорлар, шунингдек, балансга қабул қилаётган банклар ва улар муассислигидаги инвестиция компаниялари ушбу кўчмас мулк объектлари бўйича мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод этилади;
 
◾️ бунда тижорат банклари мулкни балансга қабул қилган санадан 6 ой муддатга, инвестиция компаниялари мулкни балансга қабул қилган санадан ўн икки ой муддатга, харидорлар мулкни тўлиқ суммасини тўлаб сотиб олганда 12 ой муддатга мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод этилади;
 
◾️ мол-мулклар қарздорлик эвазига ундан воз кечиш ҳақидаги шартномага асосан тижорат банкига ихтиёрий топширилганда мулк эгаси бўлган юридик шахс ҚҚС тўлашдан озод этилади;
 
◾️ тижорат банклари балансидаги қарздорлик эвазига олинган мол-мулкни 1 йилдан ортиқ муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотишда ҚҚС мол-мулкнинг сотиш қиймати билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарққа нисбатан ҳисобланади.
 
👍Қарздорликнинг суддан ташқари тартибда ундирувини рағбатлантириш мақсадида қарздорлик эвазига мол-мулкдан ихтиёрий воз кечиш ҳақидаги шартнома доирасида:
 
◾️ давлат иштирокидаги банкка берилган мол-мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга, шу жумладан, кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг ёки қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа битимлар орқали сотишга рухсат этилади;
 
◾️ гаровда турган мол-мулклар банкка берилаётганда солиқ идоралари ва Мажбурий ижро бюросида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги юзасидан мавжуд тақиқларни истисно қилган ҳолда нотариал битимларни амалга ошириш бўйича нотариусларга ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича Кадастр агентлигига ваколат берилади.
 
🗓 Давлат иштирокидаги банкларнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига топширган мулклари (улушлари) 1 йил муддатда сотилмаган тақдирда, ушбу мулклар (улушлар) банкларнинг сўровига асосан уларга қайтариб берилади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
September 8, 2026 31