Хусусийлаштириш ва давлат мулкини ижарага олишда имтиёзлар берилади… — SN - Savdo-sanoat palatasi Samarqand viloyati hududiy boshqarmasi — TG.ME

Хусусийлаштириш ва давлат мулкини ижарага олишда имтиёзлар берилади
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–177-сон, 28.08.2026 й.) қабул қилинди.

 
📃 Фармонга кўра, давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотиб олишда аванс тўлови 15 фоиз миқдорида ва уни тўлаш муддати 30 календарь кун этиб белгиланади ҳамда қолган суммани қонунчиликда белгиланган муддатларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.
 
Сотиб олиш тўловлари БҲМининг 23 000 бараваридан юқори электрон онлайн аукцион, танлов ва биржа савдоларида сотилган давлат активлари ҳамда БҲМнинг 8 000 бараваридан юқори қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича:
 
◾️ 100 фоиз тўловни 6 ой давомида тўлаган харидорга жами суммага нисбатан 25 фоиз чегирма қўллаш;
 
◾️ 50 фоиз тўловни 6 ой давомида тўлаган харидорга қолган суммани фоизсиз 7 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш;
 
◾️ 35 фоиз тўловни 3 ой давомида тўлаган харидорга қолган суммани фоизсиз 5 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.
 
👍Давлат активлари учун тўловнинг камида 50 фоизини тўлаган харидорларга уларни реконструкция қилиш (янгидан қуриш учун бузиш) ва таъмирлаш ҳуқуқи берилади.
 
👍 Давлат активлари очиқ электрон онлайн аукцион ва биржа савдоларида 3 ой давомида сотилмаганда уларнинг бошланғич нархи қолдиқ (баланс) қиймати ёки соф активлари миқдоридан қатъи назар 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилади.
 
👍 Давлат активлари 2 ой давомида сотилмаганда, Давлат активларини бошқариш агентлигига уларни лотларга бўлган ёки бирлаштирган ҳолда қайта савдога чиқариш ваколати берилади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
September 8, 2026 44