Давлат мулкини бошқариш ва сотишнинг янги механизмлари жорий этилади… — SN - Savdo-sanoat palatasi Samarqand viloyati hududiy boshqarmasi — TG.ME

Давлат мулкини бошқариш ва сотишнинг янги механизмлари жорий этилади
 
📃 Фармонга кўра, ҳудудларда, шу жумладан, олис жойлардаги бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми қўллангандан кейин ҳам 3 ойдан ортиқ муддатда сотилмаган ва харидорлар учун жозибадор бўлмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига бўлган мулк ва ижара ҳуқуқи:

◾️ очиқ электрон аукцион савдолари орқали тегишли лойиҳани амалга ошириш шарти билан юридик шахсларнинг устав капиталига улуш сифатида киритилишига йўл қўйилади.
 
◾️Бунда аукцион савдосида 1 нафар талабгордан ариза келиб тушган тақдирда ҳам ер участкаси унинг устав капиталига эълон қилинган нархда киритилади ва шаклланган улуш кейинчалик ушбу юридик шахснинг ўзига сотиб олиш учун таклиф этилади.
 
👍Давлат кўчмас мулк объектлари хусусийлаштирилганда уларга бириктирилган ер участкаларига нисбатан сотилгунга қадар бўлган ҳуқуқлар (умрбод эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи) уларни хусусийлаштириб олган субъектлар учун амалдаги тартибда сақланиб қолади.
 
👍 Бунда ер участкалари бўйича ижара шартномаларини қайта тузиш талаб этилмайди.
 
🏢 Ер участкаларини ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши келишувидан ўтказган ва қурилишга бўлган барча рухсатнома ҳужжатларини олган ҳолда "тайёр пакет" усулида савдога чиқаришни ташкил этишга маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар муассислигидаги инвестиция компаниялари масъул ҳисобланади.
 
Бунда:
 
◾️ "тайёр пакет" ишлаб чиқиш учун хизмат ҳақи харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплашга рухсат этилади;
 
◾️ ер участкаси унинг бошланғич нархига "тайёр пакет"ни ишлаб чиқиш харажатлари қўшилган ҳолда аукционга чиқарилади ва кейинчалик харажатлар ер участкасини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади;
 
◾️ ер участкалари устувор равишда мастер режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланган ҳудудлардан танланади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
September 8, 2026 49