Пайариқлик ишбилармонлар билан очиқ мулоқот “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ… — Pressuzb — TG.ME

Пайариқлик ишбилармонлар билан очиқ мулоқот

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (СҚБ) раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг ҳудудлардаги тадбиркорлар билан учрашувлари давом этмоқда. Навбатдаги мулоқот Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида ташкил этилди.

Бугунги кунда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлар учун қулай шарт-шароит яратиш ва уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Шу маънода, тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш ва уларнинг муаммоларига амалий ечим топиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Учрашувда тадбиркорларнинг фаолиятини кенгайтириш, молиявий имкониятларини ошириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Билдирилган мурожаатлар масъуллар томонидан ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.

@pressuzb
September 9, 2026 4.4K 11