Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сербия Республикасига расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Сербия Биринчи хоними Тамара Вучич ҳамроҳлигида Белграддаги қатор маданий объектларга ташриф буюрди.
Дастур доирасида Биринчи хонимлар Сербия Миллий музейида мамлакат тарихи, археологик топилмалар, серб ва жаҳон санъати асарлари билан танишдилар. Шунингдек, “Этно-мрежа” анъанавий ҳунармандчилик кўргазмаси ҳам кўздан кечирилди.
Меҳмонларга XII асрга оид, серб кирилл ёзувининг энг қадимий намуналаридан бири бўлган Мирослав Инжили ҳам намойиш этилди. ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” реестрига киритилган ушбу ноёб қўлёзма юксак бадиий қийматга эга.
Ташриф якунида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич дунёдаги энг йирик православ ибодатхоналаридан бири ҳамда Сербиянинг муҳим маънавий рамзларидан бўлган Авлиё Савва черковида бўлдилар.
@pressuzb
2
September 8, 2026 5.1K 6




