Farg'ona viloyati Savdo-sanoat Palatasi: post #2428 — TG.ME

Юксак эътироф - муносиб меҳнат натижаси

🏅Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирландилар.

Эсдалик нишони билан:

🟠 Ахмедов Отабек Ортикалиевич - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

🟠 Комилов Бахтиёр Нуъмон ўғли - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси;

🟠 Тешабаев Жўрабек Машрабович - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси Тошлоқ тумани бўлим бошлиғи;

🟠 Пўлатов Авазбек Акмалжон ўғли - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси Марғилон шаҳар бўлим бошлиғи тақдирландилар.


🤝 Мазкур юксак эътироф - мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ва ҳудудлар тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган соҳа вакилларининг кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнатига берилган муносиб баҳодир.

🥇 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси жамоаси барча тақдирланганларни ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этади!

Янги ютуқлар ва зафарлар ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

🕊Telegram 📱Instagram
👍4
August 27, 2026 60 2