“F-Istanbul” халқаро кўргазмаси озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, савдо ва экспорт қилиш соҳасидаги энг йирик халқаро майдонлардан бири бўлиб, унда дунёнинг турли мамлакатларидан юзлаб компаниялар ва ишлаб чиқарувчилар иштирок этмоқда.
Ўзбекистоннинг миллий экспозицияси 800 квадрат метр майдонни эгаллаган бўлиб, унда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган турли хил сифатли ва экспортбоп маҳсулотлар намойиш этилмоқда. Миллий стенд ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари кўргазма иштирокчилари ҳамда хорижлик харидорларда катта қизиқиш уйғотмоқда.









