Савол:
Ассалому алейкум, яхшимисиз?Мен инглиз тили укитувчисиман,менинг "Аптис"сертификатим (Б2) 30 августда тугайди.Директор аввал 24 соат бериб кейин чакириб 4 соатини кайтариб олишини айтди.Мен мени сертификатим хали муддати бор десам,барибир,бир хафтада тугашини ,ва дарс бошлангунга кадар сертификатим булмаслигини айтди.ITEP имтихонига регистрация килгандим,аммо имтихон сентябр бошига имтихон маркази томонидан колдирилди.Савол :дарс бошланишига мени сертификатим булмаса,яъни имтихон ва жавобини кутишга вакт борми?Агар утолмасам бошка имтихонга бориб келишга вакт борми?Умуман сертификати энди тугаганларга бирон бир имконият борми?
ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарори 9-бандига кўра, давлат таълим муассасаларида ишлаётган хорижий тил ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатга эга бўлиши шарт.
Сизнинг Aptis B2 сертификатингиз 30 августга қадар амал қилади. Шу санагача у амалдаги сертификат ҳисобланади. Аммо сертификатнинг амал қилиш муддати тугагач, янги сертификат олингунга қадар сиз B2 сертификатига эга ўқитувчи сифатида баҳоланмайсиз.
ITEP имтиҳонининг сентябрь ойига кўчирилгани ёки унинг натижасини кутаётганингиз сертификат талабини вақтинча тўхтатиб турмайди.
Қонунчиликда сертификати энди тугаган ўқитувчига имтиҳон топшириш, натижасини кутиш ёки бошқа имтиҳонга кириш учун алоҳида қўшимча муддат берилиши белгиланмаган.
Шу сабабли директор сертификатингиз тугаганидан кейин:
➖ дарс тақсимотида амалдаги сертификатга эга ўқитувчиларнинг устуворлигини ҳисобга олиши;
➖ сизга дастлаб берилган қўшимча 4 соатни бошқа ўқитувчига тақсимлаши;
➖ B2 сертификати бўлмаганлиги сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиши мумкин.
Бунда дарс соатларини ўзгартириш директорнинг якка ўзи қабул қиладиган оғзаки қарори билан эмас, НИЗОМ (3271) талаблари асосида педагогик кенгаш орқали расмийлаштирилиши керак.
B2 сертификатининг мавжуд эмаслиги меҳнат муносабатларини давом эттиришга қонунчиликда белгиланган монелик сифатида баҳоланиши мумкин. Шу ҳолатда меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 168-моддаси биринчи қисми 5-банди асосида бекор қилиш ҳуқуқий жиҳатдан асослироқ бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, сертификат тугаганидан кейин янги сертификат олиш учун кафолатланган қўшимча муддат мавжуд эмас. Директор сизга натижани кутиш имконини бериши мумкин, аммо бунга мажбур эмас. Шунингдек, у дарс соатларини қайта тақсимлаши ёки белгиланган тартибда меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин.
B2 сертификати йўқ ўқитувчи ишдан бўшатиладими?
eMaktabuz
📙https://t.me/kundalikbuxoro
📗https://t.me/emaktabuz