Мукофот пулини ҳисоблашда «лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида»… — eMaktab.uz — TG.ME

Мукофот пулини ҳисоблашда «лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида» дейилган бўлса, қандай ҳисобланади?

Cавол:

Ихтисослаштирилган мактабгача талим тизими ходимлари учун мукофот пулини хисоблашда лавозим маошининг 50 фоизи микдорида деб буйрук чикарилган холатда лавозим маоши микдори кандай аникланади. Лавозим маошига нималар киради.
мукофот пули =окладнинг 50 % микдорида хисоблашим керакми

йоки оклад+устама (кушимча  хак) *50%=мукофот буладими
ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги низом»нинг 2-бандига кўра, давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг лавозим маоши:
·         лавозим ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкасидан;
·         қонунчиликда белгиланган қўшимча ҳақлар ва устамалардан шакллантирилади.
Демак, мазкур соҳада лавозим маоши фақат окладнинг ўзи эмас, балки базавий тариф ставкасига қонунчиликда белгиланган устама ва қўшимча ҳақлар қўшилган умумий суммадир.

Низомнинг 9-бандига мувофиқ, давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг тегишли ходимларига базавий тариф ставкасига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади. Ушбу қўшимча ҳақ ҳам лавозим маошини шакллантиришда ҳисобга олинади.

Шу сабабли буйруқда мукофот «лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида» деб белгиланган бўлса, ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
Мукофот = (базавий тариф ставкаси + қонунчиликда белгиланган устама ва қўшимча ҳақлар) × 50 фоиз.
Масалан, базавий тариф ставкаси 3 000 000 сўм ва ихтисослаштирилган ташкилотда ишлаганлик учун 100 фоизлик қўшимча ҳақ 3 000 000 сўм бўлса, лавозим маоши 6 000 000 сўмни ташкил этади. Мукофот эса:
6 000 000 × 50% = 3 000 000 сўм.

Меҳнат кодексининг 248-моддаси иш ҳақининг умумий тузилишини белгилайди. Бироқ айнан давлат мактабгача таълим тизимида лавозим маоши қандай шаклланиши 10-сон қарорнинг махсус қоидаси асосида аниқланади.

❗️Мазкур ҳолатда мукофот фақат окладнинг 50 фоизидан эмас, балки базавий тариф ставкаси ҳамда қонунчиликда белгиланган устама ва қўшимча ҳақлардан шаклланган лавозим маошининг 50 фоизидан ҳисобланиши керак.

eMaktabuz
📙https://t.me/kundalikbuxoro
📗https://t.me/emaktabuz
❤1
September 2, 2026 761