EFFECT.UZ | Расмий канал: post #98003 — TG.ME

АҚШ Эронга зарба берди, Эрон Иорданиядаги АҚШ базаларига ҳужум қилди

АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик яна кучайди. Вашингтон Эронга зарба берганидан сўнг, Теҳрон Иорданиядаги АҚШ ҳарбий базаларига ракета ҳужуми уюштирди.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСИР) маълумотига кўра, 31 августга ўтар кечаси «Қирол Ҳусайн» ва «Ал-Азрақ» ҳарбий базалари нишонга олинган.

Эрон томони ҳужум АҚШнинг Ҳурмуз бўғозидаги Ларак оролида жойлашган ракета қурилмаларига берган зарбасига жавоб эканини билдирган.

Иордания эса ўз ҳаво ҳудудида 8 та ракета уриб туширилганини маълум қилди.
АҚШ Марказий қўмондонлиги Эрон кучлари Ҳурмуз бўғозига денгиз миналарини ўрнатиш ва ракета учиришга тайёргарлик кўрганини билдирган. Вашингтон Эронга берилган зарбаларни ушбу таҳдид билан изоҳлаган.

КСИР ҳужумлар оқибатида қурбонлар ва ярадорлар борлигини маълум қилиб, АҚШга қарши янги жавоб чораларини ваъда қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
August 31, 2026 1.3K 4