Тошкент давлат юридик университетида контракт нархлари 46 фоизгача… — EFFECT.UZ | Расмий канал — TG.ME

Тошкент давлат юридик университетида контракт нархлари 46 фоизгача ошди

2026/2027 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университетида тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.

Бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида йиллик контракт 22 млн 496,7 минг сўм этиб белгиланди. Ўтган ўқув йилида бу сумма 16 млн 695 минг сўм бўлган. Натижада контракт қарийб 35 фоизга ошган.

Сиртқи таълимда контракт 21 млн 352,8 минг сўмга, масофавий таълимда эса 20 млн 208,9 минг сўмга етди. Бу мос равишда 43,6 ва 45,8 фоизлик ўсишни англатади.

Магистратуранинг кундузги таълим шаклида контракт 24 млн 403,2 минг сўм этиб белгиланиб, ўтган йилга нисбатан 31,3 фоизга ошди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
August 31, 2026 1.2K 9