EFFECT.UZ | Расмий канал: post #98009 — TG.ME

Бойсун–Денов йўлининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилди

Сурхондарёда умумий узунлиги 111 километр бўлган Дарбанд–Бойсун–Элбаён автомобиль йўлини реконструкция қилиш лойиҳасининг биринчи босқичи якунланди.

30 август куни лойиҳанинг 5–32,5 километрлик қисми фойдаланишга топширилди. Ушбу босқич доирасида 7 та кўприк ҳамда тунги ёритиш тизимига эга 8 километр пиёдалар йўлаги барпо этилди.

Лойиҳани Озарбайжоннинг «Lankaran Yol Tikinti» компанияси амалга оширмоқда. Молиялаштириш Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бойсун–Денов йўлини реконструкция қилиш бўйича топшириқни Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йилда берган. Ўшанда давлат раҳбари йўлнинг ҳолатини шахсан кўриш учун автомобилни ўзи бошқарган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥31
August 31, 2026 581 1