«Марказий Осиё – Хитой» формати бош котиби Ўзбекистонни Мустақиллик байрами билан табриклади
«Марказий Осиё – Хитой» формати котибияти бош котиби Сунь Вэйдун Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакат халқи ва раҳбариятига табрик йўллади.
У Ўзбекистонда сўнгги ўн йилликда давлат бошқаруви, иқтисодий тараққиёт, инвестиция муҳити ва «яшил» трансформация соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлади.
Маълум қилинишича, 2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 7,7 фоизга ўсган, ташқи савдо айланмаси 81,2 миллиард долларни ташкил этган. 2026 йил биринчи ярмида иқтисодий ўсиш 8,5 фоизга етган.
Шунингдек, Хитой–Ўзбекистон иқтисодий алоқалари жадал ривожланаётгани қайд этилди. 2025 йилда товар айирбошлаш 18 миллиард долларга етган, Ўзбекистонда Хитойнинг қарийб 6 мингта корхонаси фаолият юритмоқда.
Табрик якунида у Ўзбекистон халқига тинчлик, осойишталик ва фаровонлик тилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

1
1August 31, 2026 1.2K 2