EFFECT.UZ | Расмий канал: post #98006 — TG.ME

Дам олиш куни ишлаган ходимга қанча ҳақ тўланади?

Ўзбекистонда дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунларида меҳнат қилган ходимга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Ташкилотнинг ички ҳужжатларида бундан ҳам юқори миқдорда ҳақ тўлаш белгиланиши мумкин.

Шунингдек, ходим оширилган ҳақ ўрнига бошқа дам олиш куни беришни танлаш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатда ишлаган куни учун бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланади ва қўшимча дам олиш куни берилади.

Агар ходим иш графигига кўра белгиланган дам олиш кунида ишласа, аммо унга дам олиш куни бошқа кунда берилса, бу меҳнат учун бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
August 31, 2026 1.1K 3