Олжас Бектенов Қозоғистон бош вазири лавозимида қолди
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 31 август куни Қурултойнинг ялпи мажлисида Олжас Бектеновни бош вазир лавозимида қолдиришни таклиф қилди. Депутатлар номзодни қўллаб-қувватлади.
Президент янги Конституциянинг 46-моддасига мувофиқ, фракция раҳбарлари билан Бектенов номзоди бўйича маслаҳатлашувлар ўтказган.
Олжас Бектенов 2024 йил 6 февралда Қозоғистон бош вазири этиб тайинланган эди. Унга қадар Президент Администрацияси раҳбари лавозимида ишлаган.
Бектенов 1980 йилда Олмаотада туғилган. Қозоғистон давлат юридик академиясини «ҳуқуқшунос» мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2002 йилда Адлия тизимида бошлаган.
У турли йилларда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раиси, Президент Администрацияси раҳбари каби юқори лавозимларда ишлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

2August 31, 2026 1K 2