Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга жўнаб… — EFFECT.UZ | Расмий канал — TG.ME

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни Қирғизистонга жўнаб кетди. У Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Бишкекда ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Шунингдек, давлат раҳбари «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув ҳамда VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида қатнашади.

Саммит доирасида ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ташкилот фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, халқаро ва минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥39👎1
August 31, 2026 947 3