Ўзбекистонда нақд пул ҳажми тарихий рекордни янгилади Ўзбекистонда… — EFFECT.UZ | Расмий канал — TG.ME

Ўзбекистонда нақд пул ҳажми тарихий рекордни янгилади

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул ҳажми тарихий юқори кўрсаткичга етди. 1 август ҳолатига у 76,3 триллион сўмни ташкил қилган.

Марказий банк маълумотларига кўра, июль ойида нақд пул ҳажми 1 триллион сўмга, яъни 1,4 фоизга ошган.

Бир йилда эса муомаладаги нақд пул 16,4 триллион сўмга ёки 27,5 фоизга кўпайган. Йил бошидан буён ўсиш 7,8 триллион сўмни ташкил этган.

Шу билан бирга, кенг маънодаги пул массаси — М2 434,5 триллион сўмга етган. Унинг таркибида нақд пул улуши бир йил ичида 19 фоиздан 17,6 фоизга тушган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
August 31, 2026 804 4