Непал қидирув-қутқарув эмас, техник ёрдамга муҳтож
Непал Хитой билан чегарадош ҳудудлардаги вайронкор сув тошқинларидан сўнг хорижий қидирув-қутқарув гуруҳларини эмас, техник ва махсус йўналишларда ёрдам беришни сўрамоқда. Бу ҳақда Непал Ташқи ишлар вазири Шисир Ханал маълум қилди.
25 август куни музликларнинг қулашидан сўнг Ҳимолайда улкан тош, муз, лой ва бошқа чиқиндилар оқими юзага келган. Офат Непал ва Хитойнинг Тибет ҳудудида 600 дан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлган, 2 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолган.
Ҳиндистон, Хитой, АҚШ, Буюк Британия, Япония ва бошқа давлатлар Непалга қидирув-қутқарув гуруҳларини юборишни таклиф қилган. Бироқ вазир мамлакатнинг ўз қутқарувчилари бу ишларни амалга ошираётганини билдирди.
Непалга асосан вайрон бўлган кўприклар ва алоқа тизимларини тиклаш, тоннелларда қидирув ишларини олиб бориш, жасадларни аниқлаш ва сақлаш бўйича техник ёрдам керак.
Маълумотларга кўра, офат оқибатида қарийб 24 та кўприк вайрон бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
4August 29, 2026 2K 2