Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво 34 даражагача исийди 5–6 сентябрь… — Bugun.uz | Расмий канал — TG.ME

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво 34 даражагача исийди

5–6 сентябрь кунлари республика бўйича ҳаво асосан бироз булутли ва ёғингарчиликсиз бўлади. Фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Шанба куни ҳаво ҳарорати асосан 28–33 даража, жанубда 35 даражагача бўлади. Якшанба куни ҳарорат яна 2–3 даражага кўтарилади.

Тошкентда шанба куни 30–32 даража, якшанба куни эса 32–34 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. 4–5 сентябрда айрим ҳудудларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
September 4, 2026 1.5K 2