Фарғонада кўп қаватли уй ертўласида акула боқилаётгани аниқланди
Фарғона шаҳридаги «Мурувват» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уй ертўласида сунъий ҳавза қурилиб, унда акула ва бошқа балиқлар боқилаётгани аниқланди.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекциясига кўра, ертўладан бундай мақсадда фойдаланиш қонун талабларига зид. Хонадон эгасига маъмурий жарима қўлланиб, ертўлани 15 кун ичида бўшатиш ва аввалги ҳолатига қайтариш бўйича кўрсатма берилди.
Шунингдек, ичимлик сувидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолати бўйича ҳам баённома расмийлаштирилган.
September 4, 2026 1.5K 11