Рекламани реклама деб кўрсатмаган 20 дан ортиқ блогер ва админга чора… — Bugun.uz | Расмий канал — TG.ME

Рекламани реклама деб кўрсатмаган 20 дан ортиқ блогер ва админга чора кўрилди

Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда тижорий материалларни «реклама» ёки «реклама ҳуқуқи асосида» деб белгиламаган 20 дан ортиқ блогер, вайнер, канал ва гуруҳ админларига таъсир чоралари қўлланганини маълум қилди.

Қонунчиликка кўра, реклама оддий ахборотдан алоҳида кўрсатилиши шарт. Бу талаб тижорат мақсадида тайёрланган таҳлилий мақола, шарҳ ва фикрларга ҳам тааллуқли.

Қўмита бундай ҳолатлар яна аниқланса, қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилишини огоҳлантирди.
September 4, 2026 1.4K 3