Шавкат Мирзиёев Жоржа Мелонини Италия тарихида энг узоқ ишлаган… — Bugun.uz | Расмий канал — TG.ME

Шавкат Мирзиёев Жоржа Мелонини Италия тарихида энг узоқ ишлаган ҳукумат раҳбари бўлгани билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Италия бош вазири Жоржа Мелонига мактуб йўллаб, уни ушбу лавозимда мамлакат тарихида энг узоқ муддат фаолият юритган ҳукумат раҳбари бўлгани билан табриклади.

Давлат раҳбари Мелонининг Италия миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатнинг Европа Иттифоқи ва халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш борасидаги фаолиятини қайд этди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги стратегик шериклик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик изчил кенгайиб бораётгани таъкидланди.
September 4, 2026 1.3K 2