Вақт ўтган сари фирибгарлар ҳам янги-янги йўлларни қидиришади. Аҳолининг катта қисми пластик карта масаласида эҳтиёт бўлиш кераклигини, смс кодларни айтмаслик кераклигини тушуниб етди. Фирибгарлар одамларни ишонтириш учун янги йўлларни ўйлаб топишади.
Шулардан бирига дуч келдик. Энди фирибгарлар аҳолимизнинг бошқа бир нозикроқ жойидан фойдаланишмоқда. Улар турли иш таклиф қиладиган платформаларда катта компаниялар профилига ўхшаш профиллар очишади. Улар орасида афсуски Асахий номи ҳам бор. Бу профиллар орқали вакансиялар эълон қилинади. Талаблар асосли, чиройли қилиб тўлдирилган. Биринчи марта манга ташлаб беришганда, HR менежеримиз қўйган вакансия деб ўйлабман. Чиройли қилиб тўлдирилган, компания номи жойида, талаблар ҳам реалликка яқин, маошни ҳам ўша лавозимга мос маошлардан 3-4 маротаба кўп эмас, 30-40 фоиз, нари борса 50 фоиз кўпроқ қилиб кўрсатишади. Иш излаб алоқага чиққан одамга суҳбат зарурлиги ва бу учун рўйхатдан ўтиш кераклиги айтилади ва сайт жўнатилади. Сайтда жараёнларнинг бир қисмида келган смсни киритиш керак бўлади. СМС кириши билан қолган ҳаммаси эски сценарийда кетади.
Ёки суҳбат белгиланади ва телефон суҳбати вақтида профилни яратиш учун смс боришини, кодни айтишни сўрашади.
Эслатиб ўтаман, Асахийда бирор ҳолатда ходимни ишга олиш учун ундан смс орқали ниманидир тасдиқлашни сўрамаймиз.
Шунақа ҳолатга дуч келсангиз, ваканция қайси компания номидан бўлмасин, рўйхатдан ўтиш керак бўлган сайтни ҳам қанчалик расмий сайт эканлигини жиддий текшириш зарур. Иккиланиш бўлса компаниянинг HR бўлими билан боғланиш, сайт орқали алоқага чиқиш ёки қўнғироқлар марказига қўнғироқ қилиб сўраш ортиқчалик қилмайди.
1
79
13
1
79
13
1August 29, 2026 2.9K 43