Asaxiy Books ва Халқ банки ўртасида қилинган иккинчи ҳамкорлик шартномамиз ҳам якунланди. Иккита шартнома бўйича банк билан умумий 60та янги китоб биргаликда чоп этилди. Банкнинг молиявий кўмаги бу китобларнинг нархига ҳам, “Asaxiy Books” лойиҳасининг ривожига ҳам сезиларли ёрдам бўлди.
Ҳамкорлик даврида мана шу 60 та китобдан умумий тарзда 1 712 000 донадан ортиғи китобхонлар қўлига етиб борибди. Бу фахрланадиган натижа. Ундан ташқари шартномада бўлмаса-да, айнан банк билан ҳамкорлик “миллионта хонадонда кутубхона” лойиҳамизга катта замин яратиб берди. Акс ҳолда биз таклиф қилаётган сифатда 23 980 Сўмдан китоб етказиб бериш осон бўлмасди.
Китоб соҳасига кириб келганда, қайсидир банк бир кун келиб беғараз лойиҳа ривожи учун ҳамкорлик қилади деб орзу ҳам қилмаган эдик.
Банк билан охирги чиққан китоб “Софиянинг дунёси” бўлди ва шартнома айнан мана шунақа жиддий, муҳим аҳамиятли китобда якунлангани ҳам рамзий бўлса керак.
Бутун банк жамоасига, унинг ҳар бир ходимига китобхонлик соҳасига қўшишган ҳиссалари учун ўзим номимдан ҳам, жамоа номидан ҳам чин кўнгилдан миннатдорчилик билдираман. Биз ўтамиз, лекин ўзбек тилида чиққан китоблар доимий қолади.
PS: Расмда "кутубхона" тўплами учун қилинган янги қути дизайни. Яқин орада шунақа қутиларда етказиб берамиз.

1
31
22
31
22August 24, 2026 7.5K 16