Жаҳонгир ака Ортиқхўжаев кеча Президент ва тадбиркорлар мулоқотида Янги Тошкент ҳудудида қуриладиган бинолар бўйича қизиқарли таклиф берибди. Бу баҳсли таклиф, лекин таклиф ўзи қизиқарли.
Хабарингиз бўлса керак, административ бинолар ҳаммаси келажакда Янги Тошкент ҳудудига ўтади. Ташкилотлар, вазирликлар, хуллас давлат тизими кўчади. Бу юзлаб янги бинолар дегани ва улкан инвестициялар ҳам талаб қилади. Жаҳонгир ака буни давлат қурмаслигини, бюджетдан қурилишга харажат қилмасликни, ундан кўра хусусий сектор ўз маблағлари ёки инвестиция жалб қилиши эвазига қуришини таклиф қилибди. Давлат фақат узоқ муддатга бинони ижарага олади ва бундан бино қуришга пул тежайди. Хусусий сектор бўлса узоқ муддатга кафолатланган ижара шартномаси ва пул оқимига эга бўлади.
Жаҳонгир ака АҚШдаги сафарида 55 фоиз давлат ташкилотлари бинога эга эмаслигини, улар хусусий сектордан ижарага олиб ўтиришини ўрганиб келганини айтган.
Қанақа шартларда, қанақа нархларда, қанақа тизимда амалга оширилади деган жойи бор. Шу учун ғоя баҳсли, лекин жуда қизиқарли туюлди.
Ундан ташқари кеча Жаҳонгир ака Akfa Group 10000 та Россиядаги мигрантларимизни иш билан таъминлашга тайёрлигини ва бу учун алоҳида кол сентр очилишини айтган. Бу қарорга Жаҳонгир акани яқинда Россия ҳудудида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси Украина ҳужумидан кейин оламдан ўтгани ундаган.
60
25
11August 19, 2026 3.8K 18