Бугун эълон қилинган янгиликлар орасида биттасига алоҳида эътибор… — Allaev Uz — TG.ME

Бугун эълон қилинган янгиликлар орасида биттасига алоҳида эътибор бериш керак, кичик бизнесга текширишларга уч йил мораторий эълон қилинади. Улар фақатгина инсон соғлиғи ва бошқа тадбиркорлар манфаатига зарар етказган ҳоллардагина текширилиши мумкин.

Ўзи охирги йил кичик тадбиркорлар учун анча ишлар қилинди. Аввало солиқ 4 фоиздан 1 фоизга тушди, ундан ташқари 1 миллиардлик ҚҚСга ўтиш чегараси 5 миллиардгача кўтарилди. 1 миллиардлик чегара 2018 йилдан бери ўзгармасдан келаётган эди.

5 миллиардгача йиллик айланма Ўзбекистонда жуда кўп ҳажмдаги бизнесни қоплаб қўяди, оддий сартарошдан бошлаб, маҳалладаги ўрта дўконларгача.

Энди бошқага жиддий зарар тегмаган ҳолатда 3 йилга уларни текширишга ҳам мораторий эълон қилинмоқда.
👍44❤4👎3😁1
August 18, 2026 4.5K 17