Хонадон учун “кутубхона” тўплами лойиҳамиз ҳақида ёзмай қўйгандим. Лойиҳа фаол давом этяпти. Бутун Ўзбекистон бўйлаб хонадонлар тайёр “кутубхона” тўпламини харид қилишмоқда. Параллел тарзда талабни ўрганиш, тўпламни яхшилаш устида ҳам ишламоқдамиз. Сентябрь ойида каттароқ масштабда иш бошлаб, лойиҳани расман эълон қиламиз. 1 сентябргача 0х0х6 акциясини ушлаб турмоқчимиз.
Бугун қилинган ўзгаришлар ҳақида айтиб бермоқчиман:
- Ўзбекистон халқ артисти Дилором опа Каримова “Режиссёр. Бевақт узилган тор фарёди” номли ажойиб асар ёзган эканлар. Асарни “Asaxiy Books” лойиҳаси доирасида чоп этдик. Энг янги китоб бўлишига қарамасдан, асар “кутубхона” тўпламдан жой олди.
- Талабдан келиб чиқиб, қўшимча болалар учун “кутубхона” тўплами яратдик. Асосий тўпламдан фарқли, унда фақат болалар учун китоблар жой олган ва асосий тўпламдаги китобларни такрорламайди, қўшимча қилиб харид қилса бўлади: asaxiy.uz/u/6a802e948084f
- 50та китоб кам дейдиганлар учун тўлдирилган 100та китобдан иборат “Kutubxona Plus” тўплами қилинди. Бу молиявий имконияти кенгроқ мижозлар учун яхшироқ таклиф бўлади: asaxiy.uz/u/6a802ea94b92c
- Ва бир қисм мижозлар рус тилида ҳам шундай тўплам сўрашган эди. Ҳозирда рус тилида тест қилиб 50та китобдан иборат “библиотека” тўплами қилинди. Синовдан яхши ўтса, Россиядан китоблар кўпроқ заҳира билан олиб келинади: asaxiy.uz/u/6a802edb797cc
Ва муҳими тўпламнинг расмий эълонига ва каттароқ маркетинг компаниясига 2-3 қадам қолди холос. Қувонарлиси, ҳали тайёрлаш босқичидаёқ бир неча минг хонадон “кутубхона”лик бўлди.
Давом этамиз. Асосий мақсад, миллионлаб хонадонга китоб олиб кириш.
1
28
20
28
20August 15, 2026 9.4K 13